Ibn sino tib qonunlari android kitob

Жинсий алоқанинг фойдалари («Тиб қонунлари»дан)

Ўз вақтида воқе бўлган ўрта мўътадил жинсий алоқа шундай бўладики , унинг кетидан чиқиндиларни бўшатиш, гавдани енгиллашуви ва гавдани кейинги ўсишга тайёрлаш ҳосил бўлади.

Гўё сўнгги озиқдан бир нарсани кучлаб бадандан олинган бўлиб унинг ўрнини тўлдириш учун табиат кучли таъсир қиладиган ҳаракатда бўлади шу вақтда бўладиган бўшалиш бунга ёрдам қилади. Гоҳо алоқадан кейин кишини енгган фикр йўқолиб , тетиклик пайдо бўлади, қаттиқ аччиқланиш босилади ва киши тинчланади .

Бу ўзининг тетик қилиши ва мия ҳам юракда уруғ туфайли тўпланган дудни даф қилиши билан меланхолияга , савдойи касалликларнинг кўпига фойда қилади тўлиқликдан бўлган оғриқларига , балғамий касалликларнинг ҳаммасига, айниқса булар туғма ҳарорати уруғ чиқиши билан камаймайдиган кишиларда бўлсалар фойда қилади. Шунингдек , у овқатга иштаҳани очади , чов ва мояклар атрофида пайдо бўладиган шишларнинг моддасини кесади.

Алоқани тарк қилган ва уруғ тўхталганида кўз олди қоронғиланиш , бош айлариши ва бош оғирлиги, буйракдан келувчи сийдик йўлларида ва белда оғриқ ва шишлар пайдо бўлган ҳар бир кишига муътадил алоқа шифо беради.

Мижози жинсий алоқани талаб қиладиган кишиларнинг кўпчилиги уни тарк қилганларида баданлари совиб, ҳоллари ёмонлашади ва овқатга иштаҳалари йўқолади , ҳаттоки овқатни қабул қилмасдан қусиб ташлайдилар. Баданида тутун буғи бўлган кишини алоқа енгиллаштириб , унга фойда қилади унинг учун қўрқинчли бўлган тутунли буғ тиқлиши натижасида юз берадиган зарарларни йўқотади .

Гоҳо эркакларда алоқани тарк қилиш натижасида уруғ тўпланиб ва совиб заҳарликка айланади ва уруғ юрак ва мияга заҳарлик ёмон буғ юборади, бу нарса хотинлардаги » бачадон буғилишига » ўхшайди захарлилик кучаймасдан олдин у туғдирган зарарли ҳолларнинг энг кичиги , баданнинг оғирлиги совиши ва ҳаракатнинг қийинлашивудан иборат.

АБУ АЛИ ИБН СИНО
“Тиб қонунлари”.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida «Fikr bildirish» qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Источник

Ibn sino tib qonunlari android kitob

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим! Унинг паноҳига сиғинамиз ва ўзига таваккал қиламиз.

Гоҳо қовуқда моддали ва моддасиз мизож касалликлари, шунингдек шиш ва тиқилмалар пайдобўлади ,тошлар ҳaм [тиқилмалардан] ҳисобланади. Гоҳо бунда кичрайищ ва катталашиш каби миқдор касалликлари, баъзан туртиб чиқиш ва ўриндан қўзғалиш каби нотўғpи вазият касалликлари пайдо бўлади. Қовуқда ёрилиш, очилиш, узилиш ва яраланиш билан узлуксизликнинг бузилиши касалликлари ҳам пайдо бўлади.

Гоҳо қовуқда бошқа бошқарувчи ва шарафли аъзолар ҳамкор бўлади. Масалан, мия қовуқ касаллигида [ҳамкор бўлиб] бош оғрийди ва бош айланиши юз беради. Баъзан мия қовуқнинг иссиқдан бўлган касааллларига ҳамкор бўлиб сарсомга бориб етади. Шунингдек, жигар ҳам [қовуққа] ҳамкорлик қилиб, қовуқнинг совуқлигидан, кўпинча, истисқо пайдо бўлади.

Қовуқ касалликлари қишда кўп бўлади, буларни ҳам буйракни даволайдиган нарсалар билан ва кучлироқ ҳам тозаловчанроқ [ҳайдовчанроқ] нарсалар билан даволанади; бу хил дориларни ичилади, [махсус] асбоб ёрдамида қовуқнинг ўзига юборилади, ташқаридан сypиб ички «чуқур дарзга» боғланади. Қовуқ оғриқлари шимолий ҳавода ва шамол чоғида, шимол томондаги мамлакатларда ва совуқ фаслларда кўп бўлади.

ҚОВУҚ ТОШИ ВА УНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Олдин буйрак тоши ҳақида айтганларимизни диққат билан ўрганиб, кейинбу боб тўғрисида ўйлаш керак. У ерда қовуқ тоши билан буйрак тоши орасидаги кайфият ва миқдор жиҳатидан бўлган фарқни билдингиз | буйрак тоши бир оз юмшоқ, кичикроқ ва қизғишроқ бўлади, қовуқники [эса] каттароқ, анча катта, қорам

тир, кулранг ва оқиш бўлади. Яна [буйракда] майдаланган тош пайдо бўлса-да, қовуқ [тоши], кўпинча,сийдик ажралгандан кейин сезилади. Қовуғига тош келган киши озғин бўлиб, буйрагида тоши бор киши, аксинча [семиз бўлади]. Болалар ва буларнинг ёшига яқинкишиларнинг, [кўпинча], қовуқларигатош келади.

Бу ерда яна шуни айтамизки, қовуқ тошида сийдикоқиш бўлиб, чўкма қизил бўлмайди, балкиоёқ ёки кулранг бўлади; баъзан сийдик қуюқ бўлиб, чўкмаси зайтун ёғидек бўлади. [лекин], кўпинча, айниқса [касаллик] бошланишида [сийдик]суюқбўлади. Қовуқ тошинингоғритиши буйрак тошининг оғритишича бўлмайди; Чунки қовукдаги тош бўшлиқда туради, тош сийдикнитўсиб турган ҳол бундан мустаснодир. Тош сийдик йўлига тушганида оғритиш кўпроқ бўлади. Қовуқ тошикўпроқ дағал бўлади. Чунки қовуқдаги тош шундай бир,бўшлиқда турадики, унинг устига уни дағал қиладиганнарсалар келиб чўкиши мумкин. Яна бундай [тош]кенг ўринда жойлашгани сабабли унинг ўзи ҳам каттабўлади. Гоҳо бир қовуқда икки ёки ундан кўп тош бўлиб ҳам қолади, улар бир-бирларига ишқаланиб, ораларида қумдек [тош] ушоқлари пайдо бўлади. Қовуқнинг[ички] сатҳи дағал тошдан қирилиши натижасида гоҳо­ шу қум билан бирликда кепаксимон чўкма ҳам пайдобўлади. Қовуқ тошида доимо олат ва унинг тагида, қовуқ устида қичиш ва оғриқ бўлади. Бунга олатнинг қовуқ билан ҳамкорлиги [caбaб] бўлади.

Қовуғида тош бўлган киши, айниқса ёш бола қўлини олатга кўп олиб борадв. Бунда олат доимо қўзғалибтуради. Бу гоҳо кўтан тушишига, сийдик тутилишига вачиқишининг қийинлашига бориб етади ҳамда чиқадиган,[сийдик] сиқиб итарилганликдан ва орқасида зўp итарувчи бўлганидан куч билан чиқади. Кўпинча, [касаллик] охирида касал иродасиз сиядиган бўлиб қолади, сийиб бўлиши биланоқ , яна дарҳол сийгиси қистайди,буни келтириб чиқарувчи нарса тўпланган сийдикнинг ҳайдалиши каби ҳайдалишни [талаб қилаётган] тошдир. Тошнинг тирнаши сабабли, айниқса у катта ва қаттиқ бўлганда, купинча, [касал] қон сияди.

Читайте также:  Обновить систему андроидов через компьютер

Кўпинча, [бу касалликда] сийдик тутилиб қолади,шунда қовуғида тоши бор кишини чалқанчасига ётқизиб икки сонини кўтариб силкитилса, сийдик отилиб чиқади.Бу қовуқда тош борлигига кучли далилдир. Кўпинча,кишини тиззаси билан чўккалатиб аъзоларини бир-бирига букса, бу [иш] осонлашади. Баъзан [касални]

юқоридаги ҳолатда [чўккалатиб], унинг орқа тешигига бармоқни киргизиб, тошни бир ёққа суриш билан (бу ишни] осонлаштирадилар. Баъзан қовуқни турли йўсинда эзиб, босиб, касални чалқанчасига ётқизиб ёки чўккалатиб [сийишни осонлаштирадилар), булар тажриба билан аниқланадн. Бундай ишлар фойда бермаганда тошни итариш учун катетер қўлланилади. Агар [сийдик йўлида] бирон нарса бўлса ва катетер унга бориб тегиб, (ичкарига] итариб, сийдик жўнашса, бу ҳам тош [борлигига] кучли далил бўлади. Агар катетерни киргизиш қийин бўлса, яхшиси уни куч билан [киргизаман деб] касални машаққатга солмаслик керак. Кўпинча, катетерга илашган нарса тошнинг қандай моддадан вужудга келганлигини кўрсатади. Майда тош каттасига қараганда снйдикни кўпроқ тўсади, чункн кичик тош сийдик йўлига тиқилиб қолади, катта тошлар эса тезликда сийдик йўлидан чиқарилади.

Билгинки, қовуққа тош келиш шимолий [совуқ) мамлакатларда, айниқса, болаларда кўп бўлади.

ҚОВУҚ ТОШИНИНГ ИЛОЖЛАРИ

Қовуқ совуқроқ, [юракдан] узоқроқ ва (ундаги) тош кучлироқ қотиб маҳкам ўрнашганлиги сабабли[бу касаллик] кучли дориларга муҳтождир. Бунинг дорилари буйрак тошларини даволашда айтилган кучли дориларнинг ўзидир. Тош кичик ёки юмшоқ бўлса, буларгасажазониёва митридат фойда қилади;асоносиё ҳам шундай; уларга бируқия талоқгиёҳ ва яримуқияқобиғи олинган маҳлабнинг устига бир бармоқ ботгундек сув солиб, хўп қайнатиб, сузиб [ичирилса] ҳам фойда қилади. Мана бу ҳам уларга фойдалидир: янчилган қулт ўн бешдирҳам, парсиёвашон еттидирҳам, талоқ- гиёҳ саккиз дирҳам, темиртикан ўндирҳам, ёввойи сабзи уруғи ва то петрушкасининг ҳар биридан тўртдирҳамданва оқ анжирдан етти дона олиб, тўртритл сувда бир ритл қолгунча қайнатилади ва ҳаммомдан чиққандан кейин ичилади. Бунинг бир ичими яримритлдир.

(Қовуқ тошида] ишлатиладиган ванна кучли бўлиши керак. Уларга таниғлиқ дорилардан тоғ мурчи барги, парсиёвашон, содаж, бўйимодарон, қизил гул ва (ба- данни] ҳаддан ташқари бўшаштирмаслиги учун бир озгина буриштириш хусусиятига эга бўлган нарса солинади. Ишқаланадиган дориларга гальбан елими, зифт, қаврак елими вафарфиюн соладилар.

Боғланадиган дориларнинг энг афзали Макка муқли бўлиб, ёғларнинг энг яхшиси чаёнларнинг ёғларидир. Буларни қовуқ турган ерга қўйиб боғланади, томизилади ва қурол билан қовуққа юборилади, буларга қувват берувчи бирор нарсани ҳам аралаштирадилар. Боғланадиган дориларнинг таркибига қуйидагилар киради: талоқгиёҳ илдизи, ширин ажриқ илдизи,жулах, содаж,гулхайри вапарсиёвашон. Бунга [яна] қизил тасма япроғи ҳам солинади. Буйрак тощи бобида айтилган чумчуқ ва унинг тоифасидан бўлган [қушлар] ҳам жуда фойдалидир. Даволашда тош дориларини қурол билан киргизиб ишлатиш бу [касалликда] махсус қўлланиладиган тадбирлардан саналади. [Касаллар] бундан жуда фойдаланадилар. Қовук тоши сабабли сийиш қийинлашиб ёки сийдик тўсилиб қолса, бирор тўсиқ ёинки кўрқиш сабабли [қовуқни] ёришга имконият бўлмаса, бу ҳолда баъзи одамлар ҳийла ишлатиб орқа тешик билан мояк орасидан кичкина ёриқ очиб, у ердан сийдикни чиқариш учун бир найча қўядилар. Бу билан ҳаёт кечириш [гарчи] осон бўлмаса ҳам, ўлим даф қилинади. Дорилардан бирон фойда бўлмасдан, (қовуқни) ёришга қасд қилинганда сақланиш лозим бўлган нарсадан сақланиш, наслга бирор офат етмаслиги ёкн қон кетмаслиги ва битмайдиган яра пайдо қилмаслик учун бу иш учун қовуқ анатомиясини, қовуқ бўйнининг ма­ний йўлига туташадиган ерини, артерия [ўтган] ерини ва қовуқнинг гўштлари ўрнини биладиган ва қовуқнинг анатомияси билан яхши таниш бўлган кишини танлаш керак. Бундан илгари касални чалқанчасига ётқизиб, ичак ва қовуғига пахтадоғ қилиш лозим.

БУ ИШ УЧУН БУЮРИЛГАН ТАДБИР

Бу шундан иборат: курси тайёрлаб унга касални ўтқазилади, [шу ерда] ҳозир бўлган ходим қўлини касалнинг икки тиззаси тагига киргазади. Кейин [табиб] ёриш тадбирини кўради. Олдин тошни топиб, уни ёриладиган ерга келтириб, шу ерда ушлаб туриш керак. Бунинг учун ўрта бармоқни эркаклар ва қизларнинг тўғри ичагига, жувон хотинларда эса бачадон йўлига киргизилади ва тошни топилади; кейин иккинчи қўл билан тошнинг устидан босиб қорнининг юмшоқ ери ва киндикдан сирпантириб қовуқ оғзи яқинигача туширилади. Тошни дарздан бир арпа бўйи қадар қуйига ҳай­дашга тиришилади. Дарздан ёришдан сақлан, — бу

жуда ёмон: дарз ҳақиқатда ўлдирадиган ердир. Тошни итаришда сустлик бўлмасин, сустлик қилинса, ёриқ кенгайиб, битмайдиган бўлиб қолади. Тошни итарсанг ва ёриқни ичга ўтмайдиган деб билсанг, кескин, агар шу пайтгача қилинган иш қаттиқ аламга, қовуқ бўйнининг қайрилиб қолишига, қувват тушишига, ҳаракат ва сўздан қолишга, қовоқ ва кўзнинг ич-ичига тушиб кетишга олиб бормайди деб тушунсанг, шундай қил; борди-ю, ёриш шундай ҳолларга олиб борадиган бўлса, у чоғда ёрмай қўя қол, чунки агар ёрар экансан, касал дарҳол ўлади. Кейин тош устидан қийшиқ қилиб озгина ёрилади, ёрганда асабга тегишдан сақланиш билан бирликда ёриқ қовуқнинг бўйнига тушишига тиришилади. Чунки агар ёриқ қовуқнинг танасига тушиб қолса, ҳеч бир битмайди. Бундан ташқари мумкин бўлганича ёриқни кичкина қилишга тириш. Агар тош кичкина бўлса, кўпинча, у сиқиш биланоқ отилиб чиқади, катта бўлса, кенг ёриқ қилишга ва кўпинча, тортиб оладиган илмоққа муҳтож бўлинади. Баъзан тош жуда катта бўлиб унинг ҳажмига мослаб ёриш мумкин бўлмайди. У чоғда уни омбир билан майда-майда [бўлакларга] майдаланади ва синганини олинаверади. Қовуқда ҳеч бир нарса қолдирилмайди, чунки агар қолдирилса, [унинг яна] ҳажми ортиб катталашади.

Читайте также:  Android disable all views

[Баъзи вақтда] тош қовуқнинг бўйнида ва олатнинг яқинида[эканлиги] билиниб туради, бу чоғда қовуқнинг устидан силаб босиш лозим бўлади. Бу[ишда] сенга бир ёрдамчи керак бўлади; тош бир ерга қадалиб қолса, ўша жойни остдан очиб тошни чиқарилади. Кўпинча, тош кетига қайтмаслиги учун [у турган жойни) орқасидан бўғиб бойлаб қўйиш тузукдир. Агар тош олатнинг бошига яқин келган бўлса, у ердан уни чиқаришга қаттиқ уринилмасин, чунки бундай қилиш, кўпинча, жароҳат пайдо қилади ва у битмайди. Балки [тошни] тўғрилаш, орқасидан бўғиб бойлаш ва уничиқариш учун олатнинг боши тагидан ёриш керак бўлади.

Айтилганларнинг ҳаммасини қилиб, тошни чиқарсанг кўпинча, қориннинг қаттиқ эзилиши ва ёриқнинг оғришидан шиш пайдо бўлади; бу қўрқинчли нарсалардандир. Буни қайтарадиган нарсалардан бири касалга ҳуқна қилиб, ични тозалаш ва бундан кейин унга ични юмшатадиган нарса ичиришдир. Унга фақат бир озгина нарса едир, шунда ҳам юмшатувчи нарса едир. [Шишнинг] олдини олиш учун томирдан қон олишга муҳтож бўлсанг, уни қиласан. Агар кучлироқ ёрдам олмоқчи бўлсанг ёки шиш белгилари пайдо бўлиб оғриқ жуда ҳам қаттиқ бўлса, касални ваннага ёки тугмачагул, зиғир уруғи, гулхайри ва кепак каби юмшатувчи нарсалар қайнатилган сув солинган тосга ўтқазишинг керак. Бу сувга кўпгина ёғ солиб чайқатилган ва илиқ бўлиши керак. Касални ваннадан чиқарганингда аъзо атрофинн бобуна ва укроп ёғлари каби юмшатувчи ёғлар билан ишқалайсан. Жароҳатга қиздирилган сариёғ қўйилади ва унннг устига озгина сирка қўшилган қизил гулёғигаботирилган пахта қўясан, бундан кейии битирувчи дорилар ишлатилади.

Шиш катталашса, касални сариқ йўнғичқа ва зиғир уруғи қайнатмаларидан қилинган мазкур ваннага ўтқазишни давом эттирасан, агар оғриқ зўрайса, касални иккинчи ҳам учинчи куни илиқ сув ва ёғ [аралашмасига] ўтқаз. Агар ёриқ ва жароҳат унчалик оғритмаса, учинчи куни [бойлоқлар] ечилади. Газагўт ёғи билан қовуқни қиздириш давом эттирилади. Чунки қовуқ қиздирилса, унннг ҳоли яхшироқ , ундаги оғриқ ва чиқариладиган сийдик ҳам озроқ бўлади; қобиғи кесилган кишига сийдик жуда азоб беради. Шунинг учун бу касалларга сувни кўп ичирмаслик керак. Касал ҳар сафар сийганида сийдик ёрилган ерга тегмаслиги учун ходим (ёрдамчи табиб) боғланган ерни эҳтиёт қилиб босиб туриши керак. Кейин, ёрилган ерда қуйидаги икки ҳол­дан бири кўрилади : ё қон керагича миқдорда оқмайди, бунда шиш (пайдо бўлиши] ва аъзонинг бузилиш хавфи туғилади; айниқса ранги қизилдан қорага ўзгарганда бу хавф бўлади; ёхуд қон ҳаддан ташқари оқиб, қоннинг [тўхтамай) кетиш хавфи пайдо бўлади. Биринчи ҳолда, мазкур белги кўрилган ҳамон бузилишнинг олдини олиш учун ништар уриб қонни оқизиш ва ўша ерга сирка ва туз эритмасига ботирилган каноп латтани қўйиб боғлаш керак: иккинчи ҳолда, яъни кўп қон ке­тиш хавфи бўлганда, тўғррироқ чора — касални маълум буриштирувчилар ивитилган сувларга ўтқазиш, ёрил­ган жойга янчилган кундур ва зок қўйиш, унинг устидан пахта қўйиб ва унинг устидан сувли сирка билан ҳўлланган ва ундан кўра каттароқ пахта қўйишдир. Агар катта томир ёки артерия кесилганини билсанг, унинг иложини сиқиб боғлаш тадбири билан қиласан. Агар қон бўйсунмаса ва уни тўхтатиб бўлмаса, (касал­ни) ўткир сиркага ўтқаз. Кўпинча, қонни тортиш учун томирдан қон олишга муҳтож бўласан. Баъзан қовуққа ва икки човга увуштирувчи (дорилардан] қўйишга тўғри келади.

Ёриш ва қон оқишдан пайдо бўладиган ҳоллардан бири бир парча[ивиган] қоннинг қовуқ томон оқиб, унда қотиб қолиши сабабли сийишнинг қийинлашувидир. Бу ҳолда бармоқни ёриққа кирғизиш ва азият берувчи нарсани қовуқдан ва унинг бўйнидан узоқлатиб чиқариш керак. Бу жойни сувли сирка билан қотиб қолган қон эриб чиққунча даволанади. [Кесишдан] келиб чиқадиган ҳолларнинг [яна] бири насл қолдириш [қобилиятининг] қирқилишидир.

Қуйидаги ёмон аломатлар пайдо бўлганда, табиб касалнинг халок бўлишига жазм қилади: киндик остида оғриқнинг кучайиши, қўл ва оёқларнинг совуши, иситманинг ўткирланиши, титроқ пайдо бўлиши ва мадорнинг тушиб кетиши. Кейин, ёрилган ерда қаттиқ оғриқ кучайиб, ҳиқичоқ пайдо бўлса ва қорин безовта ҳаракатга тушиб қолса, албатта ўлим яқинлашган бўлади. Яхши аломатларга келсак, улар ҳушнинг аслига қайтиши, иштаҳанииг тузалиши, тус ва кўринишнингжуда ҳам соғлом ва яхши бўлишидан иборатдир.

Ковук шишларини даволаш. Биринчи галда касал­нинг қувватига қараб, сўлбослиқтомиридан қон олиш керак. Бу иложларнинг биринчиси ва энг яхшисидир. Агар бу [касалликда] иссиқ жуда ҳам қаттиқ бўлса, қайтарувчи қуюқ суртмаларни қисқа муддат ишлатилади; уларни ортиқча ва узоқ кўйилмайди, чунки бу ҳам зарарли ва шишни тезликда каттиқлаштиради. Аксинча, бўшаштирувчилар билан даволай бошланилса ва кучли сезгирлик бунга монелик _қилмаса, яхшироқ бўлади; чунки [касал] аъзо асабларга бойдир. Шунинг учун касалга компресслар, масалан, эритувчи ва юмшатувчи [дорилар) солиб қайнатилган сувга ботирилган булут ва юнг билан компресс қилиш ҳамда ичига иссиқ сув ёки латифлаштириб юмшатувчи ёғлар солиб пуфланган қовук пуфаги ва шунинг каби буйрак [касалликларининг] иложи бобида билган нарсаларинг билан ком­пресс қилиш ёқади. Шулар билан бирликда [касаллик] бошланишида агар касал кўтаролса, катетер ёрдами билан испағул кабиларнинг шиллиғини ёки арпа сувини эшак сути аралаштириб [ковуққа) юборилади, хавфсизроқ йўл шудир. Бундан кейин эшак сутини ёғ билан, сўнграхиёршанбарни хотинлар сутида шищнинг даврига қараб, ўзинг билган тартибда юборилади. Баъзан шу тартибда мазкур дорилардан ҳуқна қилиш ҳам фойда қилади.

Читайте также:  Смена часовых поясов андроид

Боғланадиган нарсалардан яхшилари касаллик бошланишидан кейинги [даврда] кепаксиз оқ нон ва қобиғи олинган кунжутнинг сут, гунафша ёғи, бобуна ёғи ва шу кабилар билан аралашмасидир. Яна қайнатилган шолғом ва қайнатилган сариқ йўнғичқани боғлаш ва улар билан компресс қилиш ҳам жуда яхшидир. Агар шиш бир ҳафтадан ўтиб ниҳоятга етса, боқила уни, зиғир дони ва бобунани мусаллас билан қўйилади. Шиш қайта бошлаши билан болдир таги томири [софин] дан қoн олинади ва буйрак бобида айтилган ва эритиш хусусиятига эга бўлган қуюқ суртма ва марҳамларни ишлатишда кенгчилик берилади. Кўпинча, айниқса увуштирувчилардан кейин, зуфо, қундуз қири ва шамдан қилинган куюқ суртмага муҳтож бўлинади.

Билгинки, бу [касалларни] ваннага ўтқазишни давом эттириш жуда фойдалидир. Агар, уларнинг сийгилари келиб қолса, ваннага сийиб юборишлари яхшироқ бўлади. Бундай ванналар учун энг яхши сув, илгари айтилган бўшаштириш хусусияти бўлган сувлардир, буларга гоҳо қандул, ёввойи зира, тўпалоқ, сунбул, амом, қорачайир, сариқ йўнғичқа ва зиғир уруғи солинади; бундай [сувлар] шиш оғриғини тўхтатади.Қайта-қайта эслатилган бўшаштирувчи сувлар — зиғир уруғи ва сариқ йўнғичқа қайнатмалари, ёки шолғом, темиртикан ва карам қайнатилган сувлардир.

Қовуқдаги йирингли шишни даволаш буйрак йирннгли шишини даволашга яқиндир, аммо бунда кучлироқ дориларга муҳтож бўлинади. Оқ кўкнорни мақтаганлар, ундан бир яримдирҳам олиб, айниқса сийиш қийин бўлиб оғриётганида, сунбул ва қорачайир қайнатмасида ичирилади. Оғриқ

қаттиқлашиб, ўлим хавфи пайдо бўлса, увуштирувчи дорилардан суртма ва кўтармалар қилишдан қочиб бўлмайди. Суртмаларни мингдевона, меҳригиёҳ ва кўкнордан зайтун ёғига қориб тайёрланади, ёки тўртдан бирдирҳам афюн олиниб, озгина заъфарон ва гунафша ёғи билан қўшилади, шуни бир . латтага шимдириб орқа тешикка кўтарилади. Касал кўпинча, бундан роҳатланиб, ухлаб қолади. Агар касал кўтаролса, бу хил дорилардан баъзиларини катетер орқали юборилади. Сиртдан суртиладиган афюн суртмаси кучли равишда увуштиради. Ичиладиган нарсалар ва бошқа иложлар эса,сарсомва барсомда қўлланадиганлар кабидир.

Сийдик куйдиришини даволаш. Агар сийдик мадда ва қонли бўлса, уни даволаш қовуқ ва унинг атрофидаги яраларни даволаш кабидир, бу, (юқорида] тафсили билан баён қилинди.

Бунинг учун я х ш и н у с х а. Қуйидаги сифатда кулчалар тайёрланадн: қовун уруғи, бодринг ва қовоқ уруғининг ҳар биридан йигирмадирхам , кундур елими, [араб] елими ва бақам дарахти елимининг ҳар биридан ўндирҳам, афюндан учдирҳам ва петрушка уруғидан бирдирҳамолинади; шу таркибни кўкнори шароби билан ичилади; бир ичими кулча ясалгандан кейин иккидирҳам вазнида бўлади.

Агар яра ва [сийдикда] мадда бўлмаса, энг яхши даво, қовуқ касалларига оид фаслларда билганингга мувофиқ [ични] суриб, ортиқча хилтларни бўшатиш билан сийдикни чучмал қилиш, шуннигдек қусиш, совуқлик ва ҳўлловчи таомлар, сабзавотлар ва меваларни истеъмол қилиш, ҳар хил шўр. ўткир мазали ва жуда ширин нарсалардан ҳамда чарчаш ва жинсий алоқадан қочишдир. Канавча уруғи, испағул уруғи ва беҳи уруғи каби нарсаларнинг шиллиқларини ҳамда кўкнор ва сийдирувчи совуқлик уруғларнинг бир миқдорини ичириш ва уларни ҳийла қуролида [қовуққа] юбориш [ҳам] фойда қиладиган тадбирлардандир; буларнинг ҳаммасини совуқ сув билан ичирилади. Арпа бўтқаси, арпа суви, чала пишган тухум, шунингдек бодом ёғи билан ёхуд семиз жўжа ва товуқ билан тайёрланган ковоқ оши ва мош ошини истеъмол қилинса, [фойдали] бўлади.

Агар [сўзак] безларда пайдо бўлган қуруқликдан бўлса, унинг иложи баданни ҳўллаш ва жинсий алоқа каби баданни қуритадиган нарсалардан сақланишдир. Бу касалликда ҳийла қуроли ёрдамида юбориладиган нарсалар: испағул шираси, канавча уруғининг шираси ва беҳи уруғининг шираси, (араб] елими, қўрғошин упаси, янги тухумнинг оқи ва хотинлар сутидан иборaт. Баъзан эшак сути, хотинлар сути ва эчки сутини доимо юбориб туриш кифоя қилади, баъзан бу сутларга совуқ шиллиқлардан ва оқ шамча дорилардан озгина солинади. Баъзан тухум оқининг ёлғиз ўзини ёки юқорида айтилганларнинг биронтаси ва қизил гул ёғи билан юбориш ҳам кифоя қилади. Баъзан бунга увуштирувчи дорилар қўшилади. Агар оғриқ қаттиқ бўлса, айниқса [касал] мадда сийганда, юбориладиган нарсалар ичига биронта увуштирувчи нарса қўшиш зарур бўлади; буни яралар бобида айтилган иусхаларга мувофиқ[қўшилад].

Яхши нусха: кўкнор пўсти , крахмал, чучукмиянинг қуюлтирилган шираси – булардан қовуққа юбориладиган таркиб ясалади , агар буларни кучайтиришга эҳтиёж тушса , афюн ва мингдевона уруғидан бир оз қўшилади.

Источник

Оцените статью